Қозоғистондаги ётоқхонадан 13 кишининг жасади чиқди
Олмаотада 30 ноябрь куни эрта тонгда Ади Шарипов кўчасидаги ётоқхона ёниб кетди. Айни дамда ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани маълум.
Ёнғин ҳақида хабар соат 05:30 да келиб тушган. 7 дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борган ва уч қаватли бинонинг ертўласини ўчиришга киришишган. Бинонинг ертўласида ва биринчи қаватида ётоқхона жойлашган.
Ёнғин содир бўлган жойдан ўт ўчирувчилар 13 кишининг жасадини топишди. Уларнинг шахси аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Ёнғин содир бўлган вақтда ётоқхонада 72 киши бўлган, улардан 59 нафари ёнғин жойини ўзлари тарк этган.
Ётоқхонада Ўзбекистон, Покистон фуқаролари, шунингдек, қозоғистонликлар истиқомат қилган, деди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурлан Атиқаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter