Қозоғистондаги ҳодисаларда 8 киши вафот этгани маълум бўлди
Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Масанчи қишлоғида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳақида хабар берилган эди.
Мамлакат ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг хабар беришича, ҳодисаларда 8 киши вафот этган. Вазир бу ҳақда ОАВ брифингида маълум қилди, демоқда Zakon.kz нашри.
Тартибсизликларда ёнувчи моддалар, металл предметлар ва тошдан фойланилган. Келишмовчиликлар Масанчидан қўшни қишлоқларгаям тарқалган.
47 киши ҳодисаларга алоқадор сифатида қўлга олинган? 30 та уй, 15 та савдо объекти, 23 та автомашинага зиён етган. Вазирнинг айтишича, Кордай туманида вазият ҳозирда барқарорлашган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Тўқаев баёнот бериб, вазиятдан провокаторлар фойдаланмоқчи бўлганини таъкидлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter