Қозоғистондаги конда фожиа юз берди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги «Абайская» конида метан гази чиқиши натижасида олти нафар кончи ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди.
Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб ТАСС маълум қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 09:30да содир бўлган.
«Қарағанди вилояти ФВВ бошқармаси диспетчерлик хизматига «Абайская» конида К10 вентиляцияси чоғида метан гази чиққани ҳақида маълумот келиб тушди, унинг ичида саккиз нафар ишчи борлиги тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида олти нафар кончи ҳалок бўлган, яна икки нафари тан жароҳати олган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Қозоғистонда ҳарбий омбор портлаши натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter