Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги конда портлаш юз берди

Қозоғистондаги конда портлаш юз берди

Бугун Қозоғистонннинг Атирау вилоятидаги Тенгиз конида портлаш содир бўлиб, икки ишчининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Атирау вилояти полиция бошқармаси хабар берди.

«6 июль куни тахминан соат 09:55 да Жилёй туманидаги Тенгиз конида қувур портлаб, 1985 йилда туғилган икки нафар ишчи ҳалок бўлди. Турли тан жароҳатлари олган уч нафар ишчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан «Эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг