Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди

Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 35 тага етди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

10 нафар кончини қидириш давом этяпти. Қутқарувчилар туну-кун сменада ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрга ўтар кечаси АрcелорМиттал Темиртау компаниясига қарашли Костенко конида портлаш содир бўлган ва бу вақтда конда 252 нафар ишчи бўлиб, уларнинг 205 нафари юқорига олиб чиқилган эди.

Айни пайтда, конда ҳалок бўлган ишчиларнинг шахсларига аниқлик киритилмоқда.

Конда кўмир қазиб олиш ишлари бир кунга тўхтатилди. 10 кишини ер остида қидириш давом этмоқда.

Бугун, мамлакатда мотам куни: мамлакат бўйлаб байроқлар тушириб қўйилди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг