Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобус юзасидан расмий маълумот берилди
Бир муддат олдин бугун, 27 август куни «Тошкент–Бишкек» йўналишида ҳаракатланаётган автобус Туркистон вилоятининг Шакпак қишлоғи яқинидаги чорраҳада йўл четига чиқиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон транспорт вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур автобус 26 август куни соат 22:00 да «Тошкент» автовокзалидан икки нафар ҳайдовчи ва 47 нафар йўловчи билан йўлга чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Ушбу автобус Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 7-уйда жойлашган МЧЖга тегишли бўлиб, 2022 йил 18 мартда мазкур автобусга лицензия варақаси Транспорт вазирлиги томонидан берилган.
2018 йилда ишлаб чиқарилган «Yutong» русумли автобус охирги марта 2022 йил 17 мартда Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ РИБда техник кўрикдан ўтган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарияти ва корхонада ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар билан ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter