Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда SMS орқали пенсияга чиқариш бошланди

Қозоғистонда SMS орқали пенсияга чиқариш бошланди

Фото: «Facebook»

«Zakon.kz» ёзишича, Қозоғистонда фуқароларни SMS орқали пенсияга чиқариш бошланди. Ҳозирча лойиҳа «Фуқаролар учун ҳукуматлар» ишчилари ўртасида татбиқ этиляпти — ташкилотда 22 минг киши ишлайди.

Хизмат ҳозирча лойиҳа босқичида бўлиб, «Фуқаролар учун ҳукуматлар» давлат корпорацияси томонидан татбиқ этиляпти.

Илгари бўлғуси пенисонерлар албатта аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига боришлари ва қатор ҳужжатбозликларни бошдан ўтказишларига тўғри келарди.

Энди эса, Жамоатчилик билан ишлаш департаменти директори Мурат Жуманбойнинг таъкидлашича, пенсия ёшига 10 кун қолган кишига хизматни проактив йўл билан расмийлаштириш ҳақида SMS-хабар келади. Бунга розилар «ҳа» сўзини қайтариб жўнатиб юборса кифоя.

«Албатта, проактив хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ўз меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни Меҳнат шартномалари ягона тизимига олдиндан тақдим этган бўлиши шарт», — қўшимча қилади Жуманбой.

Лойиҳа синовдан ўтса, бошқа ташкилотларда ҳам жорий этишга киришилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг