Қозоғистонда портлаш туфайли тўхтаб қолган поезд йўловчилари Тошкентга олиб келинди
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 25 июн куни Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига юборилди.
Шунингдек, Челябинск-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дори портлашлари оқибатида Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Россия темир йўллари»га қарашли 365-рейс йўловчилари «Жибек Жоли» - «Ғишт кўприк» назорат-ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти акимати кўмагида етказиб келинди. Йўловчилар Ўзбекистон ҳудудига ўтгандан сўнг Тошкент шаҳригача «Ўзавтотранс» автобусларида олиб келинди.
25 июн куни кечаси Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Новосибирск-Тошкент» 370-темир йўл рейсининг 264 нафар йўловчисини Тошкент шаҳрига етказиш ишлари бугун давом эттирилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter