Қозоғистонда полиция ходими командирини отиб қўйди

Қозоғистон полицияси ходими
Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилояти Чапаев қишлоғидаги туман ички ишлар бўлимида сержант командирини отиб қўйди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Воқеа кеча, 7 сентябрда куннинг иккинчи ярмида содир бўлган.
«Акжай туманининг Чапаев қишлоғидаги туман ички ишлар бўлимида 1994 йилда туғилган сержант 1986 йилда туғилган командирини отиб қўйди», – дейилади вилоят полициясининг порталида.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter