Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президентига суиқасд қилмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қозоғистон президентига суиқасд қилмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

25 март куни Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат президенти ва юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд уюштиришни режалаштираётган хорижий разведка агентини қўлга олди.

У Қозоғистон фуқароси экани айтилмоқда. 

Шу билан бирга, у махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган, дейилади хабарда.

Тинтув натижасида хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи, гиёҳванд моддалар ва катта миқдорда пул топилган. Қуроллар Қозоғистонга қисман профессионал ниқобланган ҳолда олиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг