Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда давлат номини ўзгартириш таклиф этилди

Қозоғистонда давлат номини ўзгартириш таклиф этилди

Фото:«Zakon.kz»

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси, «Ак жол» демократик партияси фракцияси раҳбари Азат Перуашев мамлакат расмий номини Қозоқ республикаси дея ўзгартиришни таклиф этди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.

«Биз ҳукуматга «Қозоқ Республикаси» номи вариантини кўриб чиқишни таклиф этдик» деган Перуашев журналистларга. Мазкур таклиф ун етакчилик қилаётган фракция аъзолари томонидан маъқулланган.

У мазкур қарор «тарихий адолат» масаласи экани ва «мамлакатни уни ташкил этган халқ номни билан аташ тажрибаси» эканини таъкидлаган.

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида Тожикистоннинг номини ҳам ўзгартириш бўйича таклифлар янграганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг