Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда «Цефтриаксон»дан 18 киши вафот этгани айтилди. ССВ бу хабарни рад этган

Қозоғистонда «Цефтриаксон»дан 18 киши вафот этгани айтилди. ССВ бу хабарни рад этган

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши «Цефтриаксон» антибиотиги инъекциясини қабул қилганидан кейин вафот этгани ва ушбу препарат дорихоналардан ёппасига мусодара қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бироқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг StopFake.kz нашрида эълон қилган муносабатига кўра, мазкур дори воситасининг беморлар ўлими билан боғлиқ ножўя таъсирлари ҳақида маълумот йўқ. Мамлакат ССВнинг Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитаси ва унинг Олмаотадаги ҳудудий бўлимларига ҳам бундай шикоятлар келиб тушмаган. 

«Ушбу дори Қозоғистонда лицензияланган ва дорихоналарда сотилади», – дейилади Қозоғистон ССВ хабарида. 

Шунингдек, мазкур дори воситаси ҳақидаги хабарларга Ўзбекистон ССВнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Сабоҳат Ҳайитова ҳам муносабат билдириб, хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. 

Маълумот учун, «Цефтриаксон» антибиотик дори воситаси бўлиб, қатор касалликлар, жумладан, сепсис, менингит, турли хил инфекциялар, пневмония ва бошқа шу каби учун буюрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг