Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон туғилган ҳар бир болага банкда ҳисоб рақам очмоқчи

Қозоғистон туғилган ҳар бир болага банкда ҳисоб рақам очмоқчи

Қозоғистон молия вазири ўринбосари Даурен Темирбеков Миллий жамғарма даромадларининг бир қисмини ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар болаларга тўлаб беришга оид механизм лойиҳасини маълум қилди.

«Казинформ»нинг расмийга таяниб маълум қилишича, Миллий жамғарма маблағларининг 50 фоизи барча ёшдаги 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида тақсимланади.

Россиянинг РБК нашри тақсимланадиган маблағларнинг ҳар йили мамлакат табиий ресурсларини қазиб олишдан олинган даромадлар ҳисобидан қопланишига ишора қилмоқда. 

Даурен Темирбеков «Болалар миллий жамғармаси» лойиҳаси доирасидаги жамғарма ҳисоб рақамлари бола туғилгандан сўнг дарҳол автоматик тарзда очилишини ва 18 ёшгача ҳар йили 1 январ куни тўлдириб борилишини маълум қилди.

Ҳисобдан пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Ҳисобдаги маблағлар солиқдан озод қилинади.

Ҳисобдан тўловлар фақат мақсадли эҳтиёжлар учун - таълим ёки уй-жой сотиб олиш (фақат Қозоғистон ҳудудида) учун амалга оширилади. Шунингдек, 18 ёшга тўлган ҳисоб рақам эгасига хорижий таълим муассасасида ўқиш учун тўловни амалга ошириш учун ушбу маблағлардан фойдаланишни чекламаслик ҳам кўзда тутилади.

18 ёшга тўлгач, ҳисобдаги маблағлар 5-10 йил давомида сақланади. Агар улар талаб қилинмаса, уларни пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилади. Бундан ташқари, бу маблағлар мерос қилиб олиниши ҳам мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг