Қозоғистон темирйўл орқали ташишда Ўзбекистондан тарифларни пасайтиришни сўраяпти
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги ишчи гуруҳининг Остонада бўлиб ўтган учрашувида Қозоғистон темирйўл орқали ташишда Ўзбекистондан тарифларни пасайтиришни сўради. Бу ҳақда Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қозоғистон томони Ўзбекистонга Афғонистонга темир йўл орқали транзит ташишда тариф имтиёзлари қўллаш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида илтимоси билан мурожаат қилган.
«Томонлар Қозоғистон ун маҳсулотларининг Ўзбекистон орқали транзити учун тарифларни пасайтириш имкониятларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон ҳудуди орқали Қозоғистондан Афғонистонга ун экспорти ҳажми 2017 йилда тарихий максимал – 1,209 миллион тоннага етган эди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич сезиларли даражада камайди: 2021 йилда – 536 минг тонна, 2022 йилда – 816 минг тонна.Жорий йилнинг 6 ойида – атиги 275 минг тонна», – дейилади ҳисоботда.
Учрашув иштирокчилари темир йўл транспортида қулай тариф шартларини муҳокама қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун қўшма эксперт ишчи гуруҳини тузишга келишиб олишган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари ўринбосарлари Жамшид Хўжаев ва Серик Жумангарин иштирокидаги йиғилишда томонлар чегара пунктларининг ўтказиш қобилиятини ошириш, Қозоғистон кўмирини Ўзбекистонга ташиш тарифларини ошириш имкониятлари, Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон мультимодал транспорт йўналишини фаоллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter