Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон сув тошқини туфайли Ўзбекистонга нота юборади

Қозоғистон сув тошқини туфайли Ўзбекистонга нота юборади

Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўзбек ҳамкасбларига Ўзбекистон томонидан трансчегаравий сувларда қурилган гидротехник иншоотлар ҳақида тўлиқ маълумот беришни сўраб расмий хат юборади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, расмий Нурсултон Ўзбекистондан Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ҳақидаги тўлиқ маълумотларни беришни талаб қилмоқда. Сув омборининг аварияси натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 10 та аҳоли пункти сув остида қолганлиги айтилмоқда.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирок этадиган халқаро шартномалар меъёрларига биноан, қўшни мамлакат билан трансчегаравий дарёларда гидротехник иншоотлар қурилиши тўғрисида хабардор қилиш ва келишиб олиш керак. Сардоба сув омбори эса Қозоғистон томонининг розилигисиз Ўзбекистон томонидан қурилган», деб айтилган хабарда.

Туркистондаги сув босган ҳудудлардан аҳоли ва чорва моллари эвакуация қилинган.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Сергей Громов Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири ўринбосари билан 1 май куни суҳбатлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг