Қозоғистон қорамол экспортига тақиқ қўйди: жониворлар асосан Ўзбекистонга сотилган
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги тирик қорамол экспортига тақиқ қўйди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Ўтган, 2019 йилда Қозоғистон четга 156 минг бош қора мол экспорт қилган. Шундан 121,6 минг боши (78%) Ўзбекистонга тўғри келса, яна 14 фоизи Арманистон ҳисобига тўғри келади.
Бундан ташқари, мамлакатдан деярли 264 минг бош қўй олиб чиқилган бўлиб, уларнинг ярми наслчилик зотлари бўлган. Уларнинг ҳам асосий харидори Ўзбекистон ҳисобланади ва қўшни давлатга 200 минг (76%) бош қўй сотилган. Россияда бу кўрсаткич 21,5 минг (8,1%)ни ташкил қилган бўлса, кейинги ўринларда Озарбайжон (18 минг 6,7%) ва Эрон (12 минг 4,5%) жойлашган.
Хабарда айтилишича, чорва молларининг оммавий равишда экспорт қилиниши гўшт маҳсулотларига бўлган спекулятив нархларнинг ошишига замин яратган.
Қозоғистон ҳукумати шуларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги тартибларга ўзгартиришлар киритиб келгуси йилларда мамлакат чорва моллари сонини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, маҳаллий гўштни қайта ишлаш корхоналарини юқори сифатли хом ашё билан тўлдириш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилаган ишларни амалга оширишни бошламоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter