Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ўзбекистон анорларига чеклов ўрнатди

Қозоғистон Ўзбекистон анорларига чеклов ўрнатди

Фото:«Living in travels»

Қозоғистон Ўзбекистондан кирувчи анор мевасига вақтинчалик чеклов ўрнатди. Чеклов, шунингдек, Қирғизистоннинг картошка, олма ва хурмоларига ҳам ўрнатилган. Бу ҳақда Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитаси раиси ўринбосари Марс Алмабек брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда «zakon.kz».

Унинг сўзларига кўра, чеклов 2019 йилнинг 19 февралидан Ўзбекистон ва Қирғизистондан кириб келувчи карантин маҳсулотларида — олма, хурмо ва анорларда Комсток — «Pseudecoccus comstocki» (Kuwana) қурти аниқлангани сабабли ўрнатилган.

«Охирги ойда икки маротаба Ўзбекистондан Комсток қурти билан зарарланган анорларни олиб кириш ҳолати аниқланди», деган Марс Алмабек.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг