Қозоғистон айрим тоифа кишилар учун ўз эшикларини «ёпди»
Қозоғистонга экстремистик ёки террористик ташкилотга алоқадор, такроран жиноят содир этган, уюшган гуруҳ (жиноий ташкилот) таркибида етакчи мавқени эгаллаб турган, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этган, шунингдек Қозоғистонда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиб, халқаро шартномалар асосида ўз ватанига экстрадиция қилинган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Ушбу янги тартиблар тегишли қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.
Шу билан бирга, қонун билан вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этган, давлат тили (қозоқ тили)ни бошланғич даражада билмаган, Конституция асосларини, мамлакат тарихини билмаган шахсларни Қозоғистон фуқаролигига қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун янги асослар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter