Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Афғонистонга гуманитар кўмак ва қутқарувчилар йўлламоқда

Қозоғистон Афғонистонга гуманитар кўмак ва қутқарувчилар йўлламоқда

Қозоғистон кучли зилзиладан азият чекаётган Афғонистонга гуманитар кўмак жўнатади. Бу борада президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириқ берган.

Расмий хабарга кўра, гуманитар кўмак озиқ-овқат маҳсулотлари, чодирлар, кийим-кечак, дори-дармон ва бирламчи зарурий буюмларни ўз ичига олади.

Кўмак юки яқин муддатда ҳаво ва темир йўл транспорти орқали етказилди.

Қозоғистон вайроналар остида қолган одамларни қидириш учун қутқарувчилар ҳамда кинологларни ҳам юбормоқда.

7 октябрь куни Афғонистон ғарбида рўй берган ер силкиниши натижасида қурбон бўлганлар сони 2400 нафарга етди.

6 та қишлоқ бутунлай вайрон бўлгани, юзлаб одам вайрона тагида қолгани айтилмоқда.

Ҳиротдан 42 километр ғарбда содир бўлган 6,3 магнитудали ер силкиниши охирги 20 йилнинг энг вайронкор зилзиласи деб баҳоланган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг