Қозоғистон 54 мамлакат фуқаролари учун визасиз режимни чеклаб қўйди
Қозоғистон ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш мақсадида 54 мамлакат фуқаролари учун визасиз кириш режимни тўхтатиб туришни жорий йил охиригача узайтирди. Тегишли баёнот республика Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида эълон қилинди.
Дастлаб фармонга асосан 57 мамлакат фуқароларига таъқиқ қўйилган эди. Аммо жорий фармон 1 майдан бошлаб ўз амалини тўхтатганди. Янги тартибга кўра, рўйхатдан Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қозоғистон ҳали ҳам қуйидаги мамлакатлар учун ёпиқ бўлиб қолмоқда. Булар Австралия, АҚШ, Австрия, Баҳрайн, Белгия, Болгария, Ватикан, Ветнам, Германия, Греция, Дания, Янги Зеландия, Япония, Исроил, Ирландия, Исландия, Испания, Индонезия, Италия, Канада, Қатар, Колумбия, Қувайт, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Венгрия, Малайзия, Мексика, Монако, Нидерландия, Норвегия, Уммон, Полша, Португалия, Руминия, Саудия Арабистони, Сингапур, Словакия, Словения, Таиланд, Буюк Британия, Филиппин, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Чили, Швейцария, Швеция, Эстония, шунингдек, Кипр ва Малта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter