Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишни режалаштирмоқда
Қозоғистоннинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ижтимоий ҳимояга оид қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
Қонун лойиҳасининг асосий янгиликларидан бири қозоғистонликларнинг 4 кун ишлаш имкониятидир.
Қайд этилишича, ҳужжат лойиҳаси президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Мурожаатномаси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Ижтимоий Кодекс лойиҳаси қоидаларини амалга оширишга қаратилган.
«Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад Қозоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ижтимоий Кодекснинг қабул қилинишига мувофиқлаштириш зарурати эди», – дейилади эслатмада.
Қонуннинг қабул қилиниши меҳнат бозори барқарорлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг шаффофлиги ва мақсадлилигини ошириш ҳамда меҳнат соҳасидаги кескин вазиятларга тезроқ жавоб беришга кўмаклашиши кутилмоқда.
«Меҳнат шартномасида томонларнинг келишувига кўра, беш ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашга рухсат берилади», – дейилади қонун лойиҳасида.
Бунда тўрт кунлик иш ҳафтаси билан қўшимча ишларнинг умумий давомийлиги ойига ўн икки соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter