Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйлиқ бозорида маст фуқаро ППХ ходимини «отвёртка» билан жароҳатлади

Қўйлиқ бозорида маст фуқаро ППХ ходимини «отвёртка» билан жароҳатлади

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозорида маст фуқаро патруль-пост хизмати ходими Х. И.га тан жароҳати етказди.

Пойтахт ИИББ берган маълумотга кўра, ППХ ходими 5 август куни Қўйлиқ бозорида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда скутерда бозор бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган.

Фуқаро эса патруль-пост хизмати ходимининг қонуний талабига агрессив муносабатда бўлиб, ёнида бўлган отвертка билан ҳуқуқ-тартибот ходимининг бел соҳасига уриб воқеа жойидан яширинган.

Қўйлиқ бозори ҳудудида жамоат тартибини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси воқеадан хабар топиб, дарҳол ушбу шахсни қўлга олиш чораларини кўрган ва уни қуролсизлантирган ҳолда қўлга олган. Фуқаро Бектемир туманининг 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб бориб топширилган.

Аниқланишича, ушбу шахс Самарқанд вилоятида туғилган 47 ёшли фуқаро А. Р. эканлиги, илгари оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани ва 2016 йилда озодликка чиққанлиги маълум бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Фуқаро A. Р. гумонланувчи сифатида процессуал тарзда ҳибсга олинган.

Жабрланган ходим ҳозирда шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг