Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қойилмақом тасаввур ёхуд доктор Гейтс мўъжизаси

Қойилмақом тасаввур ёхуд доктор Гейтс мўъжизаси

Тасаввур шундай кучки, сиз ундан доимий фойдланишингиз керак. Тасаввур икки шаклда мавжуд бўлади. Биринчи шакли қўшма тасаввур бўлиб, ўзида маълум ғоялар, концепция, режалар ёки қандайдир усуллар билан ташкил этилган, аввалгиларидан фарқ қиладиган далилларни жамлаган бўлади. Иккинчи шакли ─ яратувчи тасаввур. У олтинчи сезги ёрдамида ишлайди ва янги ғоялар ҳамда янги далиллар ўсиб чиқиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга илҳомланишнинг юзага келиши учун ажойиб воситага айланади.

Машҳур Томас Эдисон юқоридаги қўш тасаввурдан чўғланма лампа ихтиро қилишда фойдаланган. У икки маълум физик принципни бир жойга янгитдан қўшган эди: писта кўмирни ҳосил қилиш ва кислородсиз ёнишни таъминлашнинг мумкин эмаслигини.

Мериланд штатида яшовчи доктор Эллер Р.Гейтс бунёд этувчи тасаввурнинг ажойиб намунасини кўрсатди. Унинг патентлар сони Эдисонникидан кўп ва уларнинг катта қисмини олтинчи туйғусидан фойдаланиб қўлга киритган, бу эса Гейтсда ниҳоятда кучли ривожланган эди.

Ёруғлик ва товуш ўтказмайдиган хонада ўтириб, жаҳлини чиқарадиган барча нарсалардан ўзини ажратган доктор Гейтс бор диққатини жамлаб, тегишли ахборотни олишга киришди. Бу ахборот олтинчи сезги ёрдамида келгач, чироқни ёқиб ёзиб олди. Қизиғи шундаки, Гейтс ўйламаган ғоялар баъзан калласига келиб қоларди. Айнан шу омиллар унинг кашфиётлари асосини ташкил этарди.

Инсоннинг беш сезгиси унинг моддий дунё билан алоқасини таъминлайди. Аммо олтинчиси ботиний онг ёрдамида ишга тушиб, коинотнинг кўзга кўринмас кучлари билан боғлайди. Бошқа йўл орқали эгаллаб бўлмайдиган билимларни унга жуда қулай қилиб қўяди.

Бунёд этувчи тасаввурнинг олтинчи сезгиси ҳам қолган бешта сезги каби сизнинг иродангизга бўйсуниб қолади. Агар ундан мунтазам фойдалансангиз, ишларингиз беш бўлади. Муваффақият қозонган одамлар ўз онгининг қурилма тизимини қуйидагича тузадилар: улар баъзан бу ҳақда ўзларига ҳисоб бермайдилар, вассалом!

Айнан бунёдкорона тасаввур Майями Бичда ҳашамдор «Фонтебло» меҳмонхонасини қуриш имконини берди. Меҳмонхона бизнеси бўйича мутахассис Бен Новак Майямига чўнтагида 1800 доллар, калласида эса ҳашаматли меҳмонхона тўғрисидаги орзу билан қадам қўйди. Янги иншоот шу қадар дабдабага эга бўлиши керак эдики, бундай дам олиш имкониятини тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Унинг довруғи етти иқлимга таралиши керак эди. Ўз ресурсларини ғайрат-шижоат билан оқилона сарфлаб, орзуларини молиячиларга айтиб берган Новак бунёдкорлик тасаввурини ишлатишга мажбур этди. У барчасини ягона мақсадга жамлаб, орзусини ҳақиқатга айлантирди.

Канаданинг Лабрадор яриморолида овчи Кларенс Бердсай бир куни тасодифан музлаган карамни еб кўрди. Калласига тез музлайдиган таомни сотиш ғояси келиб қолди. Ҳозир ушбу бизнес унинг номи билан юритилади.

Сиз ҳам Бен Новак ва Кларенс Бердсай йўл тутганидек, тасаввурингизни ўзингиз учун ишлата олмайсизми?

Олтинчи сезгидан фойдаланишнинг энг самарали усули шундаки, сиз бир варақ қоғозга мақсадингиз ёки ҳал этишингиз керак бўлган муаммони аниқ-тиниқ қилиб ёзинг. Кейин ушбу матн мазмунини ҳар куни худди ибодат шаклидек бир неча бор такрорланг. Мазкур сўзлар шундай ишонч кучига эга бўлмоғи керакки, сиз интилишларингиз меваси сифатида кўра оладиган ҳолатда бўлинг. Агар ушбу усул исталган натижани бермаса, ҳаракатни давом эттиринг. Ҳар сафар Яратганга шукроналар айтинг, мақсадингизга эришгандек бўлсангиз ҳам интилишларингиз предмети ҳали сизга тегишли бўлмаса-да, миннатдорлигингизни маълум қилинг.

Муваффақиятга эришиш учун ўзингизни ишонтиришга мажбур этинг. Муваффақиятнинг калити ана шу қобилиятингизга боғлиқ. Ёдингизда бўлсин: сиз ақлингиз ёрдамида тафаккурингиз эгаллаши лозим бўлган барча нарсага эга бўлишингиз мумкин.

(Наполеон Хилл китобидан)


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг