Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшработ тумани ҳокими ишдан кетди

Қўшработ тумани ҳокими ишдан кетди

Ҳиммат Оқбўтаев

Дилшод Шакарбоев Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги маълум қилган.

Айни пайтда Қўшработ туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган.

Дилшод Шакарбоев

Қўшработ тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Тайинловга қадар Д.Шакарбоев Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши давомида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг