Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшработ тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази биносини қуришда талон-торожлик фош этилди

Қўшработ тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази биносини қуришда талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «O.S.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар Қўшработ туманидаги Давлат санитария эпидемиология назорати маркази биносида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 281,2 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг