Қўшни давлат пойтахти қор бўрони остида қолди (фото)
Қўшни Қозоғистон пойтахти – Остона қор билан қопланди. Об-ҳаво маълумотларига кўра, душанбагача ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Айни дамда пойтахтда қор ёғиши давом этмоқда, совуқ шамол эсмоқда. Ҳаво ҳарорати минус 7 даража.
Аввалроқ синоптиклар шаҳарда кучли қордан ташқари, музлама ҳам бўлиши кутилаётгани, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-7 даража совуққа тушиши ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter