Қўшма факултетнинг ҳудудий филиаллари талабалари ўқиши Тошкентга кўчирилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг қўшма «Aхборот технологиялари» факултетининг ҳудудий филиалларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши Тошкент шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан, ТAТУ ректори маслаҳатчиси И.Цирелчук ва факултет декани Ю.Писецкийлар томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, барча маълумотлар айтиб ўтилди.
Ҳозирги кунда ушбу факултетнинг барча талабалари Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter