Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қўшиб ёзилган ва қаровсиз қолдирилган дарахтлар иши»ни Бош прокуратура назоратга олди

«Қўшиб ёзилган ва қаровсиз қолдирилган дарахтлар иши»ни Бош прокуратура назоратга олди

Жорий йил 4 июль куни Олий Мажлис Қуйи палатаси мажлисида экология вазири Азиз Абдухакимов «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчатларни ҳисоботларда «экилди» деб ўтказилгани ҳамда 9 миллиондан ортиқ кўчатлар суғориб бўлмайдиган жойларга экилгани ёки қаровсиз қолдирилгани ҳақида маълум қилган эди.  

Бош прокуратура Экология вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан ўрганиш ишларини  бошлаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Қуйи палатадаги ялпи мажлисда Бош прокуратуранинг  Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев ҳам иштирок этган ва маърузада келтирилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг