Қоронғуда бахтини йўқотмаганлар: икки ой қуёш кўрмайдиган шаҳар ҳақида (фото)
Тромсё (Норвегия) — Қутб минтақасида жойлашган энг йирик шаҳарлардан. Йилда икки ой шаҳар зулматга чўкади: қутб оқшоми бошланади. Икки ой давомида 77 минг нафар тромсёликлар кунига нари борса уч соат қуёшнинг ўзинимас фақат шуъласини кўришади. Шаҳар зулматга ботгани билан одамлари бахтли. Нега? Бу ҳақда «InsideHook» ёзмоқда.
Ҳар йили дунёда миллионлаб одамлар қиш пайтлари кундузги ёруғлик етишмовчилиги оқибатида мавсумий аффектив зўриқишлардан азият чекишади. Бу синдром Тромсёга хос эмас. Стэнфорд университети психологи Кари Любовиц Тромсё ва бошқа норвег шаҳарлари аҳолиси билан суҳбатлашди. Нега «қишки депрессия» уларни безовта қилмайди?
Любовицнинг тестида қишни яхши кўраман дегувчилар энг юқори балларни олди. Норвеглар эса худди шундай. Бундан психологнинг хулосаси, норвегларнинг сири шуки — улар позитив фикрлашга одатланишган. Шимол халқи қишни яхши кўришига сабаб битта — уларда бошқа танлов имконияти йўқ, серқуёш эмас — аммо бу уларнинг ватани.
Аксарият норвегларда шаклланган инстинкт сири шундаки, қишдан чиқиб олиш учун ундан бекиниш асло керак эмас, балки уни муносиб кутиб олишга ҳозирланиш лозим, дейди психолог.
Норвеглар кўп вақтни тоза ҳавода ўтказишади, чанғи учишади, ҳеч бўлмаганда пиёда сайр қилишади. Бунақа ҳаёт тарзи саломатлик учун кони фойдалиги исботини топган. Инсон ҳаракатланганида организмида моддалар алмашинуви тезлашади, суяклар ҳолати яхшиланади, уйқу сифати таъминланади. Ҳатто мия ҳам яхшироқ ишлайди.
2019 йилги тадқиқотга кўра, узоқ ва соғлом яшаш учун ҳафтасига 120-300 дақиқа тоза ҳавода сайр қилиш (кунига 17-43 дақиқа атрофида) кифоя экан.
P.S. Норвегларнинг қишни яхши кўришига бошқа сабаб ҳам бор... (суратларга қаранг).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter