Қорақалпоғистоннинг олис овуллари ҳам интернет тармоғига уланмоқда
«Ўзбектелеком» АК томонидан республиканинг энг олис ҳудудларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2022 йилнинг январ ойи давомида Нукус шаҳар марказидан 126 километр, туман марказидан эса 16 километр узоқликда жойлашган «Жанадаря» ОФЙ ҳудудидаги 100 дан зиёд хонадонлар GPON технологияси асосида интернет тармоғига уланмоқда.
Сўнгги икки ой мобайнида ҳудудга 14 километр узунликда оптик толали алоқа линияси ётқизилиб, 1024 та абонентга мўлжалланган OLT қурилмаси ўрнатилган.
Айтиш мумкинки, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда 3 500 километрдан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter