Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда жайрон ва қуёнларни овлаган браконьерларга жиноят иши очилди

Қорақалпоғистонда жайрон ва қуёнларни овлаган браконьерларга жиноят иши очилди

Фото: Экоқўм матбуот хизмати.

Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлагани маълум қилинганди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига 190 млн. 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура. 

Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «е» ва «ж» бандлари (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг