Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда бир гуруҳ аёллар қизни «самосуд» қилди

Қорақалпоғистонда бир гуруҳ аёллар  қизни «самосуд»  қилди

Скриншот.

Жорий йилнинг 25 апрел куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан бир қизнинг дўппослангани видеоси тарқалди.

Олиб борилган тезкор суриштирув давомида фуқаро Л.А.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра, жорий йилнинг 7 март куни соат тахминан 21:00 лар чамасида  Нукус шаҳрида яшовчи Ю.С , Ж.Д,  К.А,  М.Д,  ҳамда Хўжайли туманида яшовчи Б.Г. лар билан ўзора гап талашиб, ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаган. Бунга чидай олмаган Л.А, С.Ю билан жанжаллашган вақтида С.Ю нинг ёнидаги танишлари ушбу жанжалга қўшилиб, Л.А ни уриб дўппослаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг