Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда 20 ёшли қиз олиб қочилди

Қорақалпоғистонда 20 ёшли қиз олиб қочилди

Видеодан кадр

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 4 февраль куни уч нафар фуқаро бир қизни олиб қочди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи фуқаро А.Х. (1996 йилда туғилган) икки нафар таниши билан Б.О. исмли қизни (2002 йилда туғилган) эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун зўрлик ишлатиб олиб қочган.

Фуқаро Б.О. 4 февраль куни соат 21:00 ларда Беруний тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг