Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қорақалпоғистон иши»да гумонланаётганлар судьяга нисбатан ишончсизлик билдирди

«Қорақалпоғистон иши»да гумонланаётганлар судьяга нисбатан ишончсизлик билдирди

28 ноябр, душанба куни Бухорода бошланган Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг 22 нафар иштирокчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Еллибай Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилаётган эди.

Маълум бўлишича, суд жараёни аввалида судланувчилардан ушбу жиноят ишини кўрувчи суд раиси – Еллибай Абибуллаевга нисбатан эътирозлари бор ёки йўқлиги ҳақида сўралган. Уларнинг 30 фоизи суднинг Абибуллаев раислигида ўтишига норозиликларини билдиришган.

«Шундан сўнг суд жараёнида маълум вақт танаффус берилди. Маслаҳат Кенгаши томонидан ушбу масала кўриб чиқилгач, суд раиси яна ўз ишини давом эттирадиган бўлди», – деб ёзмоқда Xabar.uz мухбири.

Қайд этилишича, судланувчилар орасида газета муҳаррири, блогерлар ва турли интернет нашри раҳбарлари, норасмий имом, ўқитувчи, спорт мактаби мураббийи, коллеж директори, МЧЖ раиси, фермерлар ҳамда ишсиз ёшлар ҳам бор.

Уларнинг рўйхати ва қайси жиноятларда айбланаётгани аввалроқ тақдим қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг