«Қорабоғни жаннатга айлантирамиз» — Илҳом Алиев
Қорабоғда ўтказилган «аксилтеррор» операцияси бир сутка ичида самара берди ва «суверенитет қайта тикланди». Бу ҳақда Озарбайжон ҳалқига қилган мурожаатида мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилди.
Унинг айтишича, Қорабоғдаги қуролланган гуруҳлар таслим бўлмаганида, армия «охиригача боришга тайёр бўлган».
«Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасидан арман қуролли кучларини олиб чиқиш бошланди. Айни пайтда Қорабоғдаги ноқонуний арман жангарилари гуруҳларини қуролсизлантириш жараёни бошланди», — деди Алиев.
Бугун, 21 сентябрь куни Евлах шаҳрида бошланадиган музокараларда этник арманлар вакилларига Қорабоғни Озарбайжонга реинтеграция қилиш режаси топширилади.
«Қорабоғдаги барча арманларнинг ҳуқуқлари кафолатланади, биз Қорабоғни, жумладан, Ханкендини жаннатга айлантирамиз», деди Озарбайжон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter