Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги «Ўрда» тўйхонаси олдида пичоқбозлик содир этилди

Қўқондаги «Ўрда» тўйхонаси олдида пичоқбозлик содир этилди

Фото:«7news.uz»

25 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи М.О. Туркистон кўчасида жойлашган «Ўрда» тўйхонаси олдида ўзаро жанжал туфайли шу тўйхона ишчиси Ж.Т.ни пичоқлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида маълум қилинган. 

Натижада Ж.Т. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.О. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ, ИИВ Навоийда аёл оилавий жанжал сабаб эрининг умрига зомин бўлгани хабар берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг