Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарнинг хорижда ишлашини чеклаш бўйича парламентга мурожаат йўлланди

Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарнинг хорижда ишлашини чеклаш бўйича парламентга мурожаат йўлланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

23-26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нарбаева Танзила Камаловна, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила аёллар масалалари комиссияси аъзолари Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович ва  140 нафар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ўқувчи-қизлар иштирок этишди.

Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўқувчи-қизлар вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш бўйича қонун қабул қилиш бўйича мурожаат йўллади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек саммит ишида «Ёш китобхон» танлови ғолиблари бўлган танлови ғолиблари китобхонликни ривожлантириш бўйича ўтказилаётган танловларни нафақат бадиий адабиётлар бўйича балки оилага тайёрлов мундарижасидан ўрин олган китоблар бўйича ўтказишни таклиф қилдилар.

Саммит якунига кўра энди барча ҳудудларда «Қизларжон» саммити ташкил этилиши ва қизларнинг ИТ соҳаси бўйича билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш бўйича Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан жойларда дастурчи қизлар учун маҳсус тренинглар ва клублар фаолияти йўлга қўйилиши ва ўқувчи-қизларнинг хорижий тилларда ўз фикрларини теран ифода этишлари учун «TED-ed» клублари фаолияти йўлга қўйилиши белгилаб олинди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Саммит доирасида ўқувчи-қизлар учун Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот техналогиялари университетининг Самарқанд филиалии фаолияти билан танишишди ва 1 кун давомида олий таълим муассасаларида эркин тингловчи сифатида дарс машғулотларида иштирок этишди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг