Қонунбузилишига йўл қўйган банк мансабдорлари жазоланди
Президентнинг ПФ-178-сонли Фармони билан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатиши ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллаши белгиланган.
Булоқбоши туманида фаолият юритувчи «Сафар» (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари чорвачиликни ривожлантириш учун кредит ажратишни сўраб АТ Халқ банкининг Андижон вилояти филиалига мурожаат қилган. «Тадбиркор виртуал офиси»га йўлланган мурожаатни кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмагани учун банкнинг мансабдор шахсларига нисбатан Вакил девони ходимлари томонидан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектининг мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани учун АТ Халқ банкининг Пахтаобод туман филиали раҳбарига ҳам жарима жазоси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, ваколатли органлар портал орқали келиб тушган мурожаатларни 15 кунда ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриши ва натижалари юзасидан тегишли маълумотлар ва қабул қилинган қарорлар эса порталга жойлаштирилиши кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter