Қочоқ ота болохонадан топилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси тезкор қидирув шўъбаси томонидан алимент қарзларини қасддан тўламай қочиб юрган қарздор шахсларни қидириб топиш бўйича вилоятнинг барча ҳудудларида тезкор тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.
Жорий йилнинг ўтган вақтида 392 нафар алиментдан қарздор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 235 нафари топилган.
Куни кеча Янгийўл туманида ўтказилган тадбир давомида яна бир беркиниб олган қарздор шахс топилди.
2022 йилдан бери қидирувда бўлган, 1 нафар фарзанди учун алиментдан 30 миллион сўм қарзи бор фуқаро Х.Азимбоев навбатдаги тадбир давомида ўз ҳовлисидаги болохона(чордоқ)дан топилган.
Қочоқ ота шу заҳотиёқ тегишли тартибда ушланиб, далолатнома тузилган. Туман бўлими давлат ижрочиси эса алимент тўлаш мажбуриятини қасддан бажармаган қарздор шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўриш мақсадида унинг ишини судга чиқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter