Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизилтепа ДХМ янги бинода иш бошлади (фото)

Қизилтепа ДХМ янги бинода иш бошлади (фото)

Фото: ДХА Навоий вилояти бошқармаси

Навоий вилояти Қизилтепа тумани давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади. Бу ҳақда марказнинг Навоий вилояти бошқармаси хабар берган. 

Марказ учун турар жой биносининг биринчи қавати танланган. 

ДХМ ичкарисидаги интерьер ечими хизмат олувчиларга яхши кайфият бағишлайди. Ходимлар бир вактнинг ўзида 22 та хизмат кўрсатиш ойнасида мурожаат қабул қиладилар. Ресепшн, аҳолига давлат хизматини олиш учун электрон навбат йўлга қўйилган. Навбат рўйхатини намойиш этадиган 7 та монитор ишлаб турибди. Ота-оналар давлат хизматини олгунча фарзандларини болалар майдончасида қолдира оладилар.

Шунингдек, бинода фуқаролар учун кутиш зали, кафетерий, вақтни бесамар ўтказмаслик мақсадида мутолаа учун китоб жавони ҳам ташкил этилган. Марказнинг ўзида хизматларга тўлов қилиш учун банк кассаси ишлаб турибди. Хуллас, яна бир давлат хизматлари маркази халқ ихтиёрида.

Қизилтепа туманида 152 мингдан ортиқ аҳоли мавжуд. Айни марказ  фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжини оқлаши бор гап. Маълумот ўрнида айтсак, 2019 йилда туман давлат хизматлари марказига 60 мингга яқин фуқаро давлат хизматига эҳтиёж сезган бўлса, 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида эса аҳолига хизмат кўрсатиш сони 27 мингтадан ортди, 1000 га яқин тадбиркорлар янги бизнес объектини очди.  Пандемия даври бўлишига қарамай айни кунда ҳам 150-200 нафарга яқин фуқаро марказ хизматидан фойдаланади. 

Марказ биносида халқ, бош вазир қабулхоналари, адлия, савдо саноат палатаси ва бир қатор ташкилотлар ҳам иш бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг