«Қизил китоб»га киритилган жайронни отган овчининг милтиғи олиб қўйилди
Республикамиз бўйлаб Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан тизимли рейд назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, навбатдаги рейдлар натижасида жорий йилнинг 6 октябрь кунида Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи, ов қуролига эга бўлган фуқаро З.Р. Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоб»ига киритилган ҳайвон яъни жайронни, ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан отиб ўлдирганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Навоий вилояти бўлинмаси мутасадди ходимлари томонидан фуқаро З.Р.га тегишли ов қуроли ва ўқ-дорилар шунингдек, ов қуролини олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи Р-7-сонли рухсатнома ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter