«Қизил» ҳудудга пул ажратилди — Микрокредитбанк
«Микрокредитбанк» АТБ томонидан Наманган вилояти Мингбулоқ туманида «қизил» тоифага киритилган маҳалала учун жами 463,2 млн. сўм ҳомийлик ишлари амалга оширилди.
Туманда «қизил» ҳудудга киритилган Тегирмонбоши МФЙ инфраструктурасини яхшилаш учун жами 435,6 млн. сўм ҳомийлик маблағлари ажратилди.
Жумладан:
- 200 млн. сўм маъмурий биносини қайта қуриш учун;
- 120,4 млн. сўм ҳудуддаги тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга;
- 80,3 млн. сўм электр таъминотини яхшилаш учун;
- 30 млн. сўм ички йўлларни таъмирлашга.
Шунингдек, туманда «Темир» ва «Аёллар» дафтарига киритилган фуқароларга хомийлик сифатида чорва моллари ва паррандалар тарқатилди.
Туманда яшовчи боқувчисини йўқотган Тўрабоева Гулбаҳорга 1 бош сигир боласи билан (8 800 минг. сўмлик) берилди.
Қорашаҳар МФЙдаги уч хонадоннинг (З.Қўчқоров, Р.Юлдашев, Э.Йўлчиев) ҳар бирига тухум қўядиган 20 тадан жами 60 та товуқ, қафаси ҳамда 3 ойлик озуқаси ҳомийлик асосида (1 436 000 сўмдан жами 4 308 000 сўм) тарқатилди.
Қолгандарё МФЙдаги икки хонадоннинг ҳар бирига 4 бошдан, жами 8 бош қўй ҳомийлик асосида тарқатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter