Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизгинанинг аянчли ўлими хабари келди...

Қизгинанинг аянчли ўлими хабари келди...

Кеча, 3 май куни Чилонзор туманининг 5-мавзесида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

55 ёшли энага болалар аравачасида 2023 йилда туғилган қизалоқни олиб кетаётганида уни дарахт босиб қолган. Қизча ҳодиса жойида вафот этган.

«Нақадар мусибат... Энди кўзни қувнатиб қадам ташлаб қолган фарзандидан айрилган онанинг, уни аравачада шу нуқтага олиб келган ва айбсиз айбдорга айланиб қолган энаганинг ҳолини тасаввур қилиб бўлмас.

Ўзи бугун эрталаб ишга кетаётиб «Кварталимиз жуда сердарахтда» деган хаёл кечганди. «Сквер»да бир дарахтнинг катта шохи синиб тушиб, оппоқ «Спарк»ни пачоқлабди. Ишда ўтирсам қизгинанинг аянчли ўлими хабари келди.

Қайтишда кўриб ўтдим. Қуриб битаёзган улкан дарахтни кесишга уринишган, лекин рухсат олишолмаган. Яна тагидаги қувур ёрилган, усталар ёнини ковлаганда атрофни тўсишмаган. Ҳам остидан сув сизиб, ҳам ёни қазилган дарахт оғиб қулаб кетган ва гўдак тил тортмай ўлган. Даҳшатли силсила хуллас...

Дарахт ҳам вақтида буталмаса, кесилмаса потенциал хавфга айланишига мисоллар кўп. Ўзи бизда қуриб-чириган дарахтларни кесиш бўйича қандайдир тизим, назорат борми?», деб ёзади журналист Аброр Зоҳидов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг