Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиз йигитнинг пулини ечиш учун бармоғини кесиб олди

Қиз йигитнинг пулини ечиш учун бармоғини кесиб олди

Фото: «thesun.co.uk»

Португалиялик Мария Мальвейра мобиль банкка кириш учун йигитнинг бармоғини узиб олди, деб хабар берди «The Sun» таблоиди.

Нашрнинг ёзишича, қиз Диого Гонсалвесга «тиззада рақс тушишни» таклиф этиб, уни стулга боғлаб қўяди ва бўғиб ўлдиради. Шундан сўнг Мариана Фонсека исмли ҳамшира таниши ёрдамида йигитнинг бармоғини кесиб олади. Бу онлайн-банкка кириш ва шоппинг қилиш учун зарур эди.

Қотилликка Гонсалвесга марҳум онасидан 60 минг фунт стерлинг мерос қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Йигитнинг қолдиқлари 27 март куни: танаси қотиллик содир этилган жойдан тахминан 15 миль узоқликдаги Сагреш шаҳри яқинидан, боши эса тахминан 55 миль қарама-қарши тарафдан топилган. Қўл-оёқлари эса ҳалигача йўқ.

Айни вақтда қиз ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг