Қишлоққа кўчиб ўтганларга 28 минг евродан беришмоқчи — Италия
Яшаш жойини ўзгартириш ва Италиянинг энг жанубий ҳудудига (материк қисми) кўчиб ўтишни истаганлар учун Калабрия вилояти ҳукумати яхши таклиф билан чиқди. Бу ҳақда «Comments.ua» ёзмоқда.
Келиб яшаш хоҳиши бор одамларга 28 минг евродан пул беришмоқчи. Албатта, ўзига яраша шартлари ҳам бор.
Калабриядаги кичик қишлоқларга келиб ўз бизнесини йўлга қўйганлар ёки бу ерда таклиф этилаётган иш ўринларини банд қилганларга 28 000 евро мукофот пули берилади. Ҳудуд аҳолиси сони охирги йилларда камайиб кетди, вилоят катталари маълум бир рағбатлантиришлар эвазига бўлса ҳамки бу нуқсонни тузатиш илинжида.
Ваъда қилинган пулни қўлга киритиш учун даъвогарлар ҳудудда кичик бизнес фаолиятини йўлга қўйишлари ёки муайян аҳоли масканида етишмаётган мутахассислик бўйича ишга киришлари шарт. Қолаверса, номзодлар Италия фуқароси ёки яшаш ҳуқуқига эга бўлишлари ва энг муҳим жиҳатлардан бири, 40 ёшдан ошмаган бўлишлари талаб этилади — унутмаслик керак, вилоят бу ерга одамларни асосан аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида жалб этяпти.
Номзодлар ариза топширганларидан сўнг 90 кун ичида Калабрияга кўчиб ўтишга шай туришлари керак. Аҳолиси сони расман 2000 нафардан кам бўлган қишлоқлардан бирини танлаш мумкин. Ҳозирча бу рўйхатда Аиэту, Чивита, Албидона, Сан Донато ди Нине, Каччури, Санта Северина, Сант'Агата дел Бянко, Cамо, Бова каби қишлоқлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter