Генерал Бобожоновнинг ўғли «Қишлоқ қурилиш банк» раиси ўринбосари этиб тайинланди
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Бобохон Бобожонов АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Б.Бобожонов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» тизимида турли лавозимларда ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори вазифасида фаолият юритган.
Шунингдек, Санжар Олимжонов АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
С.Олимжонов шу кунга қадар АИТБ «Ипак Йўли» Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter