Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Ўзбекистонга гўшт ва сут маҳсулотларини экспорт қилмоқчи

Қирғизистон Ўзбекистонга гўшт ва сут маҳсулотларини экспорт қилмоқчи

Қирғизистон Ўзбекистонга гўшт ва сут маҳсулотларини экспорт қилмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмийси Нурдин Алишеровга таяниб Economist.kg маълум қилмоқда.

Нурдин Алишеровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан бу борадаги «йўл харита» аллақачон имзолаган ва ҳозирда Қирғизистон Республикасидан сут ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш учун чегараларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

– Ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни зотли чорва молларини кўпайтиришга йўналтирмоқда. Кунига беш литр сут берадиган тўртта сигир боқишдан кўра, қирқ литр сут берадиган битта зотли сигир боқилгани маъқул, – дейди вазирлик мутасаддиси.

Алишеров сўзининг якунида чорвачилик йўналиши Қирғизистон учун айниқса истиқболли эканини, доимий ўсиш суръатлари кузатилаётганини таъкидлаган. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам Қирғизистон учун янги ва 36 миллион аҳолиси бўлган муҳим бозор ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг