Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ҳукумати буғдой ва ун экспортини тақиқлади

Қирғизистон ҳукумати буғдой ва ун экспортини тақиқлади

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиш (экспорт)ни вақтинчалик тақиқлашга доир қарорни қабул қилди.

Унга кўра, олти ой давомида буғдой уни ва донини экспорт қилиш тақиқланади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ушбу ҳужжат матнида ушбу чеклов мамлакат Конституциявий қонунининг 13, 17-моддаларига, шунингдек, 2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 29, 47-моддаларига асосан, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилингани айтилади.

Ҳужжат бугун, 25 сентябрдан эътиборан кучга кирди.

Чеклов қайта экспорт қилиш, транзит кўринишида олиб ўтиш ҳамда Қирғизистон томонидан кўрсатиладиган гуманитар ёрдамларга тааллуқли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг