Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг яна 1,11 километри келишиб олинди

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг яна 1,11 километри келишиб олинди

Жорий йилнинг 11-18 феврал кунлари Тожикистоннинг Бўстон шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегацияларининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунлари бўйича томонлар давлат чегараси чизиғининг яна 1,11 километри бўйича келишиб олди.

Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.

Кейинги учрашув Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида ҳам томонлар чегаранинг 43 километри бўйича келишувга эришган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг