Қимматбаҳо машина билан тўқнашган «Дамас» эгаси кўпга тушди
Эрта тонгда туриб, ишга отланаётган Акром «Дамас»ини ўт олдириб, ҳар кунги юмушларига киришди. Машинасига чиққан йўловчиларни ўз манзилига элтаркан, тезликни оширганини ўзи ҳам пайқамай қоларди.
«Ҳой ака, сал секинроқ юринг» деган гапларни эшитса, бироз тезликни пасайтирган бўлар, лекин машинани тез ҳайдашга одатланиб қолганди.
Шу куни, тушликдан қайтаётганида яна тезликни оширди ва чалғидими, кескин бурилиб, тўқнашув содир этди.
Яхшиямки, тўқнашувда Акромга ҳам, қаршисидаги ҳайдовчига ҳам шикаст етмади. Бироқ, автомашиналар анчагина зиён кўрганди. Устига устак, зарарланган машина хориждан келтирилган қимматбаҳо уловлардан эди, эҳтиёт қисмлари камёблиги билан ҳам ажралиб турарди.
Зиён етган автомобиль эгаси Зарина ҳам бўш келмади. Дарров етказилган зарар бўйича экспертиза хулосаларини олиб, судга борди. Суд жами 42 млн. 45 минг сўм тўланиши бўйича қарор чиқарди.
Судда ҳам ўз айбини тан олган Акром бу пулларни тўламай юрди. Бюро ходимлари унга нисбатан чора кўришга,«Дамас»ини олиб қўйишга мажбур бўлди.
Машинасидан айрилгач, хулоса қилдими, етказган зарарини қоплаб беришини айтди. Бюро ходимлари иккала тарафни чақиртирди ва судда белгиланган зарар пулларини Заринага ундириб берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter